• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 8 апреля 16:54

Тошкентда $550 мингдан ортиқ криптавалютани ўзлаштирган шахс ушланди

Гумонланувчи P2P орқали ноқонуний кирим-чиқим операциялари ёрдамида катта маблағни қўлга киритган.

413
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИО ФМБ кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида 6 млрд 700 млн сўмдан ортиқ миқдордаги криптоактивлар айланмасини амалга оширган шахс ушланди.

Текширувлар жараёнида 2004 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Бекназаровнинг iPhone 17 Pro телефони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Унда фуқаро смартфонига ўрнатилган иловалар ва турли аккаунтлар орқали катта миқдорда криптоактивлар айланмаси билан шуғуллангани аниқланди.

Жумладан, гумонланувчи P2P орқали ноқонуний кирим-чиқим операциялари ёрдамида жами 556 000 USDT'дан кўпроқ маблағни ўзлаштирган. Мазкур сумма 6 миллиард 700 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган.

Ушбу тезкор тадбир давомида Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг уяли телефони кўздан кечирилганда, уяли телефонида Bitget иловасидан ноқонуний криптоактив фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди ва унга нисбатан керакли ҳужжатлар тўпланиб, Яшнобод тумани тергов бўлимига топширилди.

"HTX ва Bitget криптобиржаларида P2P амалиётларини бажардим. Шуғулланаётганимда, йўқ, билмасдим-да ноқонунийлигини. Ички ишлар ходимлари ноқонунийлигини, буни ортидан қанақа оқибатларга олиб келишини тушунтиришди. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман, бу ишни бошқа қилмоқчи эмасман," - деди гумонланувчи.

413
0

Комментарии