Олий Мажлис Сенатининг 14-пленар мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилди .
Сенат қарорига мувофиқ, Акрам Шукуров судья лавозимига муддатсиз даврга сайланди, шунингдек, беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари — судлов ҳайъати раиси этиб тайинланди.
Шунингдек, Олий суд судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга Баходир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Ҳайдаров, Нозимжон Жураев сайланди. Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов эса судья лавозимига муддатсиз даврга тасдиқланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов, Элбекжон Тургунбоев Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилди.
Комментарии