• 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 апреля 00:23

Ҳарбий хизмат даврида олий таълимга кириб, масофавий ўқиши мумкин бўлади

Жорий йилдан бошлаб намунавий ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбйилар учун имтиҳонсиз олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби жорий этилади. Ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тегишли чора-тадбирлар давлат раҳбари томонидан маъқулланди.

61
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун касбий тайёргарлик ва сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Жумладан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун қатор имтиёз ва кафолатлар жорий этилади.

Энди срочниклар хизмат давомида олий таълим муассасаларига кириш ва масофавий таълим олиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун ҳарбий қисмларда таълим муассасалари билан ҳамкорликда абитуриентлар учун тайёрлов курслари ташкил этилади ҳамда олийгоҳларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик тизими йўлга қўйилади.

Контракт асосида ўқишга қабул қилинган сарбозлар имтиёзли, фоизсиз кредитлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, олий таълим муассасаларига қабул қилинганлар ҳарбий факультет талабаларига тенглаштирилади ва ўқишни тугатгач, уларга «захира лейтенанти» ҳарбий унвони берилади.

Бундан ташқари, намунавий хизмат ўтаган, шунингдек республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида биринчи ўринни эгаллаган сарбозлар учун тест синовларисиз олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Яна бир муҳим имтиёз сифатида хизмат давомида сарбозлар учун “Битта аскар – битта касб” тамойили асосида 3–6 ойлик ўқув курслари ташкил этилади ва давлат намунасидаги сертификат берилади.

Муддатли ҳарбий хизматдан қайтиб, хусусий секторда ишлашни режалаштирган ёшларнинг касбий таълим харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан ваучер асосида қоплаб берилади.

Давлат ташкилотларида ишлаш истагини билдирганлар учун эса Самарадорликни бошқариш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча 10 фоизлик имтиёз (балл) тақдим этилади.

61
0

Комментарии