• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 21:08

P2P-транзакциялар мониторинги ва рақамли назорат: яширин иқтисодиётни қисқартириш учун қандай чоралар кўрилади

Солиқ маъмурчилиги орқали жорий йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва рақамли таҳлил имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига қўшимча 30 трлн сўм тушум таъминлаш режалаштирилмоқда.

322
0
prezident.uz

6 апрель куни Шавкат Мирзиёев солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича тақдимот билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Сўнгги икки йилда солиқ базасининг кенгайиши ҳисобига тушумлар иқтисодиёт ўсиш суръатларидан юқори даражада ошмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ҳам бу натижалар солиқ маъмурчилигининг кучайтирилиши ва яширин иқтисодиёт қисқартирилиши билан боғлиқ эканини таъкидламоқда.

2030 йилга бориб солиқ тизимини изчил ислоҳ қилиш натижасида солиқ тушумларини 491,5 трлн сўмга етказиш, норасмий иқтисодиёт улушини эса 28 фоиздан 19,6 фоизга тушириш режалаштирилган.

Йиғилишда солиқ тушумларини оширишдаги асосий захира — яширин иқтисодиётни қисқартириш экани қайд этилди.

Президент жорий йилнинг ўзидаёқ рақамли таҳлил ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, «ақлли» назорат тизимини жорий этиш орқали бюджетга қўшимча 30 трлн сўм тушум таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Бу қуйидаги чора-тадбирлар орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда:

  • P2P-транзакциялар мониторингини кенг жорий этиш
  • товарларни маркировка қилиш
  • рақамли назоратни кучайтириш
  • юк ташиш соҳасида рўйхатдан ўтмаган фаолиятни автоматик аниқлаш
  • норасмий бандликни легаллаштириш

Мазкур механизмлар савдо ва хизмат кўрсатиш, саноат, қурилиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида қўлланилади.

Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуалари фаолияти ҳали тўлиқ назоратга олинмагани, рақамлаштириш ишлари етарли даражада эмаслиги сабабли мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани таъкидланди.

Ҳозирда бундай объектларда 72 мингдан ортиқ чакана савдо субъекти фаолият юритмоқда. Уларнинг:

  • 38 мингдан зиёди ойига 1 млн сўмдан кам айланма кўрсатмоқда
  • 40 мингдан ортиғи кунига атиги 2–3 та чек беради

Бундан ташқари, бозорлардаги 12 мингта савдо нуқтасининг ижара шартномалари ҳисобга олинмаган.

Натижада 37 минг нафар тадбиркор ойига 500 минг сўмдан кам солиқ тўламоқда.

Шу муносабат билан бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, назорат механизмлари, солиқ органлари ва рақамли кузатув тизимларини интеграция қилиш орқали қўшимча тушум манбаларини ишга солиш зарурлиги қайд этилди.

322
0

Комментарии