• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 19:38

Сирдарёда 11-синф йигит синфдош қизини калтаклади — видео

Ҳолат акс этган видео тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

928
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 6 апрель куни ижтимоий тармоқларида мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлган жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ маълумот берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида, воқеа жорий йил 31 март куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида содир бўлгани аниқланди.

Унда 11-синф ўқувчиси М.М. томонидан синфдоши Б.Ш. билан ўзаро тортишув натижасида унинг юз қисмига қўли билан уриб тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

928
0

Комментарии