• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 апреля 10:52

Ўзбекистонда 196 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Йилнинг дастлабки уч ойи давомида мамлакатда 34,6 млн куб метр табиий газ ва 49,7 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилди.

225
0
uznews.uz

Жорий йилнинг биринчи чорагида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасида кўплаб қонунбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Хусусан, рейд тадбирлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 885 та ҳолат фош этилган. Натижада давлатга 196 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузган истеъмолчиларга нисбатан 1 599 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Алоҳида эътибор нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилишга қаратилди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналарда ўтказилган текширувлар давомида 4 058 тонна маҳсулотни қамраб олган 180 та сифатга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Носифат ёқилғини сотиш ўз вақтида олди олинган.

Инспекцияда таъкидланишича, қонунбузарликларни аниқлаш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилади.

225
0

Комментарии