• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 13:24

Депутатларга ўз округларида яшил ҳудудлар яратиш учун 400 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шунингдек, "Менинг боғим" дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш 400 млн сўмгача оширилади.

256
0
uznews.uz

Президент ҳудудларда яшил майдонлар барпо этишда аҳоли ва депутатлар иштирокини янада кенгайтиришни таклиф қилди.

Агар илгари "Менинг боғим" дастури доирасида ҳар бир лойиҳа учун бюджетдан 250 млн сўмгача маблағ ажратилган бўлса, энди бу миқдор 400 млн сўмгача оширилмоқда.

Ҳар бир яшил боғ ва жамоат парклари учун аҳоли ўзи танлаган, яшаш жойига яқин ва сув таъминоти мавжуд бўлган жойлардан 1 гектаргача ер майдони ажратилади.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан бошлаб ҳар бир Қонунчилик палатаси депутатига ўз округида яшил ҳудуд ёки боғ яратиш учун 412 млн сўмдан маблағ ажратилади.

"Зеро, яхши ният билан экилган ҳар бир ниҳол - бу ҳаёт, бу тоза ҳаво, бу соғлом муҳит, бу келажак дегани!" - деди давлат раҳбари.

256
0

Комментарии