• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 16:44

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси жанжалдан сўнг бир гуруҳ фуқароларни қасддан уриб юборди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

968
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Tracker автомашинаси ҳайдовчиси бирга кетаётган фуқаролар гуруҳи устига қасддан ҳайдаб боргани акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат 26 март куни соат тахминан 12:15 да Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўли кўчасида содир бўлган.

Маълум бўлишича, 26 ёшли Б.Р. ўзининг собиқ турмуш ўртоғи М.Ф. ҳамда у билан бирга бўлган танишлари билан жанжаллашиб, уларни қасддан уриб юборган. Ҳодиса оқибатида аёл ва унинг бир таниши енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

«Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланган ва улар Юнусобод тумани ИИБ УКДсига олиб келинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, унинг якунларига кўра қонуний қарор қабул қилинади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олингани таъкидланди.

968
0

Комментарии