Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Тожикистон етакчисини “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлат раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Бугун икки томонлама музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Комментарии