• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 10:29

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT йўлга қўйилади: йўл вақти икки бараварга қисқаради

Қиймати қарийб 120 млн доллар бўлган лойиҳа концепциясига кўра, пойтахтни вилоят билан боғлайдиган тезкор автобус қатновлари тизимини 2028 йил охирида ишга тушириш режалаштирилган.

241
0
t.me/yakkasaroy_hokimiyati

Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгаши Нурафшон — Бектемир йўналиши бўйлаб тезкор автобус қатновлари учун BRT тизимини жорий этиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлган Нурафшон “ақлли шаҳар” тамойиллари асосида жадал ривожланмоқда ва кенгаймоқда. Бироқ пойтахт ва вилоят марказини боғловчи мавжуд транспорт инфратузилмаси бугунги талаблар ва ортиб бораётган юкламани қондиришга улгурмаяпти.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Тошкент ва Нурафшон ўртасидаги йўл вақти 2 бараварга қисқаради, 150 мингдан ортиқ аҳоли ҳар куни хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имконига эга бўлади.

Лойиҳа Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида (Қўйлиқ бозори ҳудуди) бошланиб, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари орқали ўтиб, Нурафшонда якунланади.

Мавжуд 4 қаторли йўлни халқаро стандартларга мос равишда I-тоифали (шаҳар аҳамиятидаги) магистрал даражасигача модернизация қилиш, шунингдек, интеллектуал бошқарув тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Ўтказувчанликни ошириш мақсадида йўл учта функционал зонага ажратилган ҳолда реконструкция қилинади.

Умумий узунлиги 23 кмни ташкил этади. Тошкент қисмида 12–16 та ҳаракат йўлаклари, шаҳар атрофида 8 та, Нурафшонда эса 10 та йўлак бўлиши режалаштирилган.

Жами 9 та бекат қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар орасидаги масофа ўртача 2,9 кмни ташкил этади.

Лойиҳанинг дастлабки умумий қиймати 119,6 млн АҚШ доллари этиб баҳоланмоқда. Якуний сумма техник-иқтисодий асос (ТИА) ишлаб чиқилгандан сўнг аниқланади. Ушбу маблағлар таркиби қуйидагича:

• қурилиш-монтаж ишлари — 113,9 млн доллар;

• йўл қопламаси — 61,6 млн доллар;

• муҳандислик иншоотлари — 5,3 млн доллар;

• BRT бекатлари (9 та) — 16,3 млн доллар;

• муҳандислик тармоқлари — 8,0 млн доллар;

• ёритиш тизими — 6,9 млн доллар;

• ITS (ақлли тизим) — 13,35 млн доллар;

• кўкаламзорлаштириш — 2,48 млн доллар;

• кутилмаган харажатлар — 5,7 млн доллар.

Жорий йилнинг тўртинчи чорагида тендер ўтказилиб, пудратчиларни танлаш режалаштирилган. Лойиҳани ишга тушириш 2028 йил охирига мўлжалланган.

241
0

Комментарии