• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 10:20

Тошкентдаги боғда вояга етмаган қизларга шилқимлик қилган эркак қамалди

47 ёшли эркак маст ҳолда икки нафар вояга етмаган қизга номақбул ҳаракатлар қилгани учун жазоланди.

385
0
uznews.uz

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жамоат жойида вояга етмаган қизларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 1979 йилда туғилган Ш.Ю. Янгиҳаёт тумани ҳудудида жойлашган боғда маст ҳолатда бўлган. У вояга етмаган қизларга нисбатан номақбул бўлган ва шаъни ҳамда қадр-қимматини таҳқирловчи ҳаракатлар содир этган. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш учун келган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини ҳам бажармаган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбини тан олиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган. Жабрланувчи томон вакилларининг кўрсатувларига кўра, воқеа эрталабки соатларда содир бўлган, қизлар эса қўрқиб кетгач, 102 хизматига мурожаат қилган.

Қарорга мувофиқ, Ш.Ю.га МЖтКнинг 194-модданинг 1-қисми билан 2 миллион 60 минг сўм жарима, 411-модда билан эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

385
0

Комментарии