2023 йил 15 февралдан бошлаб Сирдарё вилояти божхона бошқармаси "Сирдарё" чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган эди.
Орадан уч йил ўтиб, божхона пости фаолияти қайта тикланди, дея хабар берди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
"Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Қозоғистон Республикасининг "Атамекен" чегара божхона постида қурилиш ишлари якунлангани муносабати билан Сирдарё вилоятининг "Сирдарё" чегара божхона пости орқали енгил автотранспорт воситалари ва фуқаролар ҳаракати қайта тикланди," дейилади хабарда.
Қайд этилишича, фуқароларга чегарадан ўтиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилган, ҳаракатни тезроқ ва қулай ташкил этиш таъминланган.
Комментарии