• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 09:59

Қаршида ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимият етакчи мутахассиси ушланди

Ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ доллари пора олган ва уни ҳокимият етакчи мутахассисига бериши керак бўлган.

624
0
t.me/xavfsizlik_uz

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

624
0

Комментарии