• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 марта 23:15

Байрам муносабати билан 392 нафар маҳбуслар афв қилинди

223 нафар маҳбус асосий жазодан тўлиқ озод этилди, қолганлари шартли озод қилинди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

341
0
uznews.uz

Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги президент фармони имзоланди. 

Фармонга мувофиқ, Конституцияснинг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 82 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. 

Шунингдек, 53 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 3 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини аёл, 14 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафарини ёшлар ҳамда 24 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

341
0

Комментарии