• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 марта 12:08

Наманганда чиқиндиларни сақлаш учун ер ости мажмуаси ташкил этилди

Ер ости чиқинди омборига 3 тоннагача чиқинди сиғади, у тўлдирилгандан сўнг чиқиндилар полигонга олиб кетилади.

318
0
uznews.uz

Наманганда чиқиндиларни сақлаш учун махсус ярим ерости контейнерлари мажмуаси ташкил этилди, деб хабар беради Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Ушбу мажмуа Наманган шаҳрининг Оби ҳаёт мавзесидаги туну кун ишлаш учун реконструкция қилинаётган кўчага ўрнатилди.

Бу ерда ҳар бири 500 кг сиғимли олтита чиқинди контейнери ер остига ўрнатилади. Айни пайтда улардан учтаси тайёр.

Қайд этилишича, ерости чиқинди омбори 3 тоннагача чиқиндини сиғдира олади. Катта ҳажмдаги контейнерлар тўлдирилганда, махсус қурилма автоматик равишда сигнал беради ва чиқиндилар махсус ажратилган полигонга транспортда олиб кетилади.

Илгари бундай мажмуа агентлик ташаббуси билан Самарқандда ташкил этилган эди. Уларни Янги Наманган ва Давлатобод туманларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган.

"Бундай чора-тадбирлардан мақсад аҳоли томонидан тўпланган маиший чиқиндиларнинг сочилиб кетиши, иссиқ кунларда турли хил ёқимсиз ҳидларнинг тарқалишининг олдини олиш ва шаҳар аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратишдир," - дейилади агентлик хабарида.

318
0

Комментарии