• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 марта 09:06

Самарқандда бир аёл 34 йилдан бери СССР паспорти билан яшаб келгани аниқланди

53 ёшли аёл 1992 йилдан бери собиқ собиқ иттифоқ паспорти билан яшаб, паспортни янгилаш бўйича ҳеч қаерда мурожаат қилмаган. 34 йилдан сўнг унга янги паспорт берилди.

312
0
Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 1972 йил 21 декабрда Нурота туманида туғилган фуқаро Кубаева Онархол Холдоровна Қўшработ тумани “Қувкалла” маҳалласида истиқомат қилиб, 1992 йилда Пайариқ тумани “Накурт” маҳалласига келин бўлиб тушган.

Фуқаро узоқ вақт давомида эътиборсизлик ҳамда оилавий шарт-шароитларнинг етарли даражада бўлмаганлиги сабабли собиқ иттифоқ — СССР паспорти билан яшаб келган.

Адлия вазирлиги, хусусан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан аниқланишича, фуқаро О.Х. Кубаева мазкур масала бўйича аввал МФЙ ходимлари, ички ишлар ёки ФҲДЁ органларига мурожаат қилмаганлиги сабабли собиқ иттифоқ паспортини Ўзбекистон фуқаролик паспортига алмаштирмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ ва Пайариқ туман адлия бўлимлари ва Пайариқ туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ўзаро ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиб, 2026 йил 14 март куни фуқаро О.Х. Кубаевага Ўзбекистон фуқаросининг ID-картаси расмийлаштириб берилди.

312
0

Комментарии