• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 марта 10:07

Тошкентда Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

Пойтахт ҳокимлиги куни кеча кўприк ёнида йўлнинг бир қисми қулаб тушган кўчада ҳаракат қисман тикланганини маълум қилди.

398
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, йўл ўтказгичнинг 2024 йил август ойида очилган қисмида қулаш содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Шу муносабат билан мазкур йўналишда ҳаракат вақтинча тўхтатилди, айрим автобус йўналишларининг ҳаракатланиш схемалари ўзгартирилди.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик кўчаси бўйлаб - Султония кўчаси билан кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган автомобиллар ҳаракати қисман тикланган.

Ушбу участкада ҳаракатни ташкил этиш:

- Темур Малик кўчаси бўйлаб ҳаракатланишда Султония кўчаси томонидан қарама-қарши йўналиш бўйича Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин (30 км/соатгача тезликда);

- Мирзо Улуғбек кўчаси томондан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчаси йўналишида ҳаракатланишга рухсат берилди (30 км/соатгача тезликда).

398
0

Комментарии