• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 марта 15:03

Тошкентда йўл ўтказгич ўпирилиши сабаб айрим автобуслар йўналиши ўзгарди

Темур Малик кўчасининг Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишган қисмидаги йўл ўпирилиши оқибатида 3 та автобус йўгналиши ўзгарди.

470
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабарига кўра, Темур Малик кўчасининг Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишган қисмидаги носозликни бартараф этиш даврида ушбу оралиқда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши сабабли, Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:

- 49-сонли автобус йўналишининг ТТЗ АШБ томон ҳаракати Т.Малик, Султония, Шўртепа-2, Шўртепа, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;

- 128-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Т.Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;

- 149-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Мингбулоқ, Ш.Бурхонов, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади.

Кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

470
0

Комментарии