• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 марта 10:07

Ўзгидромет бугун Тошкент ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Қайд этилишича, ҳавонинг аралашуви сусаяди ва ифлослантирувчи моддалар, жумладан чанг ҳамда майда дисперсли заррачалар (PM2.5 ва PM10) тўпланишига шароит яратилади.

356
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида, жумладан Тошкент шаҳрида ҳам ғубор ва туман кузатилиши кутилмоқда.

Мазкур метеорологик шароитлар шамолнинг сустлиги, ҳаво намлигининг юқорилиги ҳамда тунги ҳароратнинг пасайиши таъсирида шаклланади.

Бундай ҳолатларда атмосферанинг ерга яқин қатламида ҳарорат инверсияси юзага келиши мумкин. Натижада ҳавонинг вертикал аралашуви сусаяди ва ифлослантирувчи моддалар, жумладан чанг ҳамда майда дисперсли заррачалар (PM2.5 ва PM10) тўпланишига шароит яратилади. Бу эса уларнинг ҳаводаги концентрацияси вақтинча ошишига олиб келиши мумкин.

Ҳаво сифати шамол кучайиши ёки ёғингарчилик кузатилиши натижасида яхшиланиши кутилмоқда. Чунки бундай шароитлар атмосферанинг тозаланишига хизмат қилади.

356
0

Комментарии