• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 марта 01:03

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларни $100-150 дан ўқитаётган шахс қўлга тушди

Яширин ҳужрада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 17 нафар бола таълим олаётгани аниқланган.

254
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ноқонуний диний таълим берувчи ҳужра ташкил этиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.  

Яширин ҳужрада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 17 нафар бола таълим олаётгани аниқланган.

Уларнинг ота-онаси ҳужра ташкил этган шахсга 100-150 АҚШ доллари миқдоридаги пул тўлаб келишган.

Болаларнинг 14 нафари Қўқон шаҳридан бўлса, қолганлари республиканинг турли ҳудудларидан келганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 229-прим 2-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

254
0

Комментарии