• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 марта 10:21

Ўзбекистон IT-visa бериш учун бир қатор янги талабларни белгилади

Адлия вазирлиги IT соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга IT-visa бериш тартибини белгилади.

333
0
uznews.uz

Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди

Унга кўра, қуйидаги шахсларга ҳам IT-visa берилади:

— ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга;

— Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари), уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

— Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчиларига) ва мутахассисларига;

— олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DsC) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига.

Шуниндек, IT-visa бериш учун бир қатор янги талаблар белгиланди. Жумладан:

— хорижий инвестор – Ўзбекистон резиденти бўлган ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган юридик шахсни 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда молиялаштиришни амалга оширувчи ёки ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этиши;

— Технопарк резидентининг таъсисчиси – Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган жисмоний шахс бўлиши белгиланди.

333
0

Комментарии