• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 марта 12:33

Фарғонада солиқ инспекцияси ходими $20 минг билан ушланди

У туман ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб бериш эвазига $101 минг талаб қилган.

3147
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори юқори лавозимда ишловчи танишлари имконияти орқали, мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб бериш эвазига 95 минг АҚШ доллари ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари (жами 101 минг АҚШ доллари) талаб қилади.

ДХХ ва ИИВнинг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3147
0

Комментарии