• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 марта 13:29

Апрелдан чет эл фуқаролари ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин бўлади

Ҳукумат хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш механизмни такомиллаштирди. Янги тартибга кўра, энди пулни нақд шаклда олиш имконияти яратилади, шунингдек хариднинг минимал суммаси 300 минг сўмгача туширилди.

384
0
uznews.uz

“Чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:

— чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими қамровини кенгайтириш;

— 2026–2027 йилларда чет эл фуқаролари томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини 10 бараварга ошириш.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан:

— республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади;

— чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСни нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда қўшилган қиймат солиғининг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи “tax free” тизими операторининг хизматларига йўналтирилади;

— ҚҚСни чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади;

— чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати ҚҚСни инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади;

— “tax free” тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.

384
0

Комментарии