• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 20:00

Ўзбекистонда бир киши учун энг кам ҳаражат 715 минг сўм этиб белгиланди

Камбағаллик чегарасини белгилашда мезон сифатида қўлланадиган минимал истеъмол харажатлари миқдори ўтган йилга нисбатан 46 минг сўмга ошди.

443
0
uznews.uz

2025 йилдаги йиллик инфляция доирасида озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар нархлари индекслари асосида алоҳида индексация натижаларига кўра, Миллий статистика қўмитаси 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдорини ҳисоблаб чиқди.

Шунга кўра, жорий йилда минимал истеъмол харажатлари бир киши учун ойига 715 минг сўм этиб белгиланди. Бу ўтган йилга нисбатан 46 минг сўмга кўп (2025 йилда 669 минг сўм бўлган).

Жаҳон амалиётида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи камбағаллик чегарасини белгилашда кенг қўлланади ва қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

• давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий ёрдамига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

• мамлакатда камбағаллик чегарасини белгилашда аҳолининг ҳақиқий истеъмоли ва мақсадли гуруҳ эҳтиёжларини ҳисобга олиш;

• камбағалликка қарши кураш бўйича стратегия ва дастурларда белгиланган вазифалар ва чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек уларни доимий мониторинг қилиш;

• минимал пенсия ва нафақалар миқдорини белгилаш, шунингдек кам таъминланган оилаларга бошқа турдаги моддий ёрдамлар тайинлашда мезон сифатида қўллаш.

Минимал истеъмол харажатлари — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари, шунингдек хизматлар учун зарур бўлган энг кам харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган миқдори ҳисобланади. У уй хўжаликларининг соғлом ҳаёт кечириши учун зарур бўлган истеъмол таркиби ва ҳақиқий қийматини ўрганиш асосида шакллантирилади.

443
0

Комментарии