• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 5 марта 17:52

Ўзбекистон Миллий Медиа бирлашмаси Бошқарув раисига янги раҳбар тайинланди

Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий Медиа бирлашмаси Бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

3640
0

Ўзбекистон Миллий Медиа бирлашмаси Бошқарув раиси лавозимида фаолият юритган профессор Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжа лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Медиа бирлашмаси Матбуот хизмати.

Шу кунга қадар мамлакатда медиа соҳасини ривожлантириш, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги самарали фаолияти учун Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжага миннатдорлик билдирилди.

Янги тайинланган раҳбар Одилжон Тожиевга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, янги ташаббуслар ва медиа соҳасини янада ривожлантириш йўлида зафарлар тилаб қолинди.

3640
0

Комментарии