• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 16:34

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжонга дрон қулагани юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони ушбу ҳолат давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

523
0
Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида Озарбайжон ТИВ вазири Нахчиван Автоном Республикасига учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум ҳақида батафсил маълумот берган. Мазкур ҳужум оқибатида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди.

Ўзбекистон томони ушбу ҳолат юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ принципларига зид, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

523
0

Комментарии