Тошкентда 26 февралдан 3 мартга қадар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қатор тезкор-профилактик рейд тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати.
Мониторинг гуруҳи олти кун давомида интернет тармоғидаги платформа ва сайтларни ўрганиб, йўллардаги безорилик акс этган 107 та видеороликни аниқлади.
Ушбу видеолар асосида 66 нафар ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилиб, 62 та автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
ЙПХ ва ППХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний сақлаш бўйича 23 та, ўткир тиғли буюмларни олиб юриш бўйича 262 та ҳолат аниқланган.
Ўтказилган тадбирлар давомида 5919 та қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, барча транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди. Қоидабузарликларнинг асосий турлари: пойгалар - 4 та, бўйсунмаслик - 70 та, қорайтириш - 116 та, ноқонуний сиреналар ва милтилловчи маёқлар - 61 та, давлат рақамисиз бошқариш - 34 та. Ҳуқуқбузарлар орасида 54 нафар вояга етмаган шахс аниқланган.
Устахоналарни кўздан кечиришда тюнинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг 68 нафар раҳбарлари ва уларнинг 79 нафар ходимлари билан суҳбатлашилди, шунингдек, 100 нафар автосервис раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Комментарии