• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 10:53

Вояга етмаганларни зўрлаган маҳкумлар манзил-колонияларга ўтказилмайди

Бундай шахсларга нисбатан ҳам сақлаш шароитини яхшилаш амалиёти қўлланилмайди. Бу давлат раҳбарининг қарорида кўзда тутилган.

342
0
uznews.uz

Фармонга кўра, вояга етмаганларга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) ва 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритилади.

Шунингдек, мазкур жиноятлар учун жазони ўтаётган маҳкумларни психологик коррекция дастуридан ўтказмасдан шароитини яхшилаш амалиётига чек қўйилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, манзил-колония сақлаш режимининг энг юмшоқ тури бўлиб, унда маҳкумлар муассаса ҳудудида эркин ҳаракатланиши, унинг ташқарисида ишлаши ва ётоқхонага яқин шароитларда яшаши, чекловлар ва қўриқлаш даражаси пастроқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва кўриб чиқиш махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар томонидан амалга оширилади.

342
0

Комментарии