• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 09:46

Қўқонда 19 яшар йигитнинг ўлими билан тугаган портлаш сабаби очиқланди

Кўп қаватли уйлардан бирининг портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

837
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 25 февраль куни Қўқондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлиб, 19 ёшли йигит ҳалоок бўлгани ҳақида хабар берилганди. ФВВ мазкур портлаш сабабларини маълум қилди.

Мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатганки, чақнаш содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасидан фойдаланиш жараёнида носоз ва ностандарт шлангдан фойдаланган. Айнан шу омил охир-оқибат фожиага сабаб бўлган.

"Ҳурматли юртдошлар, яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу — газ аниқловчи анализатор қурилмаси. Агар хонага газ сизиб чиқса, мазкур қурилма блокираторга сигнал юборади. Шундан сўнг блокиратор бутун тизимни автоматик равишда тўхтатади, яъни газ манбаини ўчиради.

Кўриб турганингиздек, бу автоматлаштирилган тизим бўлиб, энг хавфсиз ечимлардан бири ҳисобланади", - дейилади хабарда.

837
0

Комментарии