• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 3 марта 16:41

Криштиану Роналду минтақадаги можаро кескинлашгани сабабли Саудия Арабистонини тарк этди

Роналду турмуш ўртоғи ва беш нафар фарзанди билан шахсий самолётда фавқулодда Саудия Арабистонини тарк этди.

3110
0
Ижтимоий тармоқ

Ар-Риёднинг "Ал-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Криштиану Роналду оиласи билан Саудия Арабистонидан шахсий самолётда фавқулодда тарк этди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. Португалияликнинг самолёти Flightradar’да қайд этилган ва Мадридга қўнган.

Роналду Ар-Риёдда турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ва беш нафар фарзанди билан яшайди. Ўтган ҳафта охирида шаҳар Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ ҳолда дронлар зарбаларига учради. Ҳужумлар давом этмоқда, бу Роналдунинг мамлакатни тарк этиш қарорига таъсир қилиши мумкин эди.

3110
0

Комментарии