13-14 март кунлари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уйишмаси хабар қилди.
Ҳашарни юқори савияда ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида хонадонлар, кўчалар ва маҳаллаларда дарахт кўчатлари экиш, уларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Комментарии