• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 марта 12:21

Тошкентда ФВВ ходимига $30 минг пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Тадбиркор камчиликлари бартараф этилмаган турар жой биносини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича берган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши учун ходимга пора таклиф қилган.

2885
0
ДХХ

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган, лекин, бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича "Nazorat.MS.UZ" электрон портали орқали тақдим этадиган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Тошкент шаҳар ФВББ ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ўз навбатида ходим ҳолат бўйича масъулларни хабардор қилган. ДХХ ва ФВВ ШХБ ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига ушбу пул маблағини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

2885
0

Комментарии