• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 марта 10:38

Тошкентда фуқарони $30 мингга алдаган сохта ДХХ ходими қўлга олинди — видео

У ўзини ИИО ходими деб таништириб, одамлардан алдов йўли билан пул ундиришга ҳаракат қилган.

320
0
Видеодан кадр

Тезкор қидирув департаменти Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда алдов йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, 1974 йилда туғилган фермер хўжалиги ишчиси имконсиз кўринган, муаммоли инсонларга ўзини орган ходимиман деб таништирган ҳолда бир нечта фуқароларни алдаб чув тушириб келган.

У 1985 йилда туғилган фуқаронинг юритувида бўлган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, иш унинг фойдасига ҳал қилиб берилишини ваъда қилган. Эвазига 30 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилган.

Келишилган кунда Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган кафеларнинг бирида айтилган пулдан аввалига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми “а” банди ва 28 орқали 211-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

320
0

Комментарии