• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 марта 09:37

Дўстлик чегарасида 819 млн сўмлик олтин қуймаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган она-бола ушланди

Улар 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда мамлакатдан олиб чиқиб кетишмоқчи бўлган.

1368
0
ДХХ

Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ва унинг 2006 йилда туғилган қизи умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтларида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан ЖКнинг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1368
0

Комментарии