• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 11:48

Тошкентда "Мовий гумбазлар" боғида янги скейт майдончаси қурилмоқда

Илгари бу ерда жойлашган скейт майдончаси демонтаж қилинган, шундан сўнг ҳокимият янги замонавий майдон яратишга ваъда берган. Лойиҳани ишлаб чиқишда ёшларнинг фикрлари ҳисобга олинди.

377
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг январь ойида велосипедчилар, роликлар ва скейтерлар Тошкентдаги "Мовий гумбазлар" боғи ҳудудида скейт майдончасини тиклашни сўраб, видеоёзувни эълон қилган эди.

Ёшлар уни яратишга ўзлари вақт ва пул сарфлаганликларини айтишди. Бироқ ҳеч қандай изоҳсиз рампалар бузилиб, ўрни бетон билан тўлдирилган. Улар ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини текширишга чақиришди.

Ўшанда пойтахт ҳокимлиги демонтаж қилинган майдон ўрнида янги скейт майдончаси ва спорт билан шуғулланиш учун бошқа зоналар пайдо бўлишини маълум қилганди.

Жорий йилнинг 1 март куни ҳокимлик янги замонавий скейт майдончасини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

"Лойиҳа доирасида хавфсизлик талаблари ҳамда замонавий стандартларга жавоб берадиган, профессионал тарзда жиҳозланган майдон қурилиши кўзда тутилган. Концепцияни ишлаб чиқишда ёшлар спорт ҳамжамияти вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинган," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, янги скейт майдончаси барча хоҳловчилар учун бепул бўлади. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиб, белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.

377
0

Комментарии