• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 февраля 12:42

Тошкентда туман прокурори ёрдамчиси $15 минг билан ушланди

У 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганлигини рўкач қилиб, тадбиркордан $15 мингни олиб қочишга уринганда қўлга олинган.

4974
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 2025 йилнинг сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, ҳозирда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, туман прокурори ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганлигини рўкач қилиб, ундан 15 минг АҚШ долларини ўзига тегишли автомашинада олиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур прокурор ёрдамчисига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

4974
0

Комментарии