• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 19:14

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди - фото

Президент ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича замонавий мажмуаларни кўздан кечириб, Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

752
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги учун барча шароитлар яратилган ҳарбий қисмда бўлди. Ўқув бинолари, ошхона, ётоқхона, маънавият ва маърифат хоналари, спорт шаҳарчаси энг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича замонавий мажмуалар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев миллий армияни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можароларнинг хусусиятлари, хавфсизликка мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга Қуролли Кучлар салоҳиятини юксалтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган вазифаларни изчил давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.

752
0

Комментарии