Жорий йилнинг ўтган даври давомида инспекторлар томонидан 18 655 та ҳолатда қоидабузарлик аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган бўлиб, назорат тадбирлари алоҳида йўналишларда манзилли амалга оширилмоқда.
Февраль ойининг ўзида 7153 нафар йўловчи қоидабузарлиги аниқланиб, маъмурий чоралар қўлланилган.
Комментарии