• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 12:52

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган Telegram-канал администратори жаримага тортилди

Каналда муаллифнинг рухсатисиз Тошкентдаги ресторанлар ва бозорлар ҳақида видеолар эълон қилинган.

429
0
AI / uznews.uz

Адлия вазирлигига "Туда-СюдаUZ/Места и события" Telegram-каналига нисбатан қонуний чора кўриш сўралган мурожаат келиб тушган.

Каналда "Тошкентдаги энг яхши 3 та янги йил ресторанлари" ва "Бу махфий бозорда" номли видеороликлардан уларнинг муаллифи Е.Омелчукнинг рухсатисиз фойдаланилган.

Ўрганиш давомида канал маъмури С.Назаров кўрсатилган видеолардан муаллифнинг розилигисиз фойдалангани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177-1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарори билан ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланди.

Ушбу модданинг санкцияси асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ва тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (2,06 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (6,18 млн сўмдан 12,36 млн сўмгача) миқдорда жарима солишни назарда тутади.

Интеллектуал мулк марказининг эслатишича, муаллифлик ҳуқуқи бузилган тақдирда фуқаролар Адлия вазирлигининг 1008 ишонч телефонига хабар беришлари ёки [email protected] электрон почтасига мурожаат қилишлари мумкин.

429
0

Комментарии