• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 09:49

Россияда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан қулаган 6 ёшли болани ушлаб қолди

Бола дераза ўйнаб ўтирган вақтида пасга қулаб тушган. Шу пайт уни пайқаб қолган Ўзбекистон фуқароси боланинг ҳаётини сақлаб қолди.

1120
0
uznews.uz коллажи

Ҳодиса Петрозаводская кўчасида содир бўлган. 7 яшар бола очиқ дераза ёнида ўйнаётган пайтда сирпаниб кетиб, йиқилган. Лекин, у ерга қуламай карнизга осилиб қолган.

Шу вақтда кўчани тозалаётган Ўзбекистон фуқароси уни пайқаб, болага деразадан узоқлашишини айтган. Аммо бола карнизни ушлаб туролмай, қўлларини қўйиб юборган ва пастга тушиб кетганида эркак уни тутиб қолган.

Бироздан сўнг боланинг қўлларида кучи қолмай ерга қулаган. Яхшиямки, эркак уни қўллари билан тутиб қолган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқароси болани подъездга олиб кириб, уни ўзига келтиришга уринган. Тез орада болани тез ёрдам машинаси олиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи барқарор. Фақат, оёғи ва ички аъзолари жароҳатланган. Ўзбекистонлик эрака ҳам бироз жароҳат олган. Жумладан, қўл панжалари ва қовурғаси синган.

1120
0

Комментарии