• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 февраля 20:26

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Келгуси ойда Наврўз, Рамазон ҳайити ва 8 март муносабати билан дам олиш кунлари кўзда тутилган.

1343
0
uznews.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакилининг маълум қилишича, 21 март, шанба куни Наврўз байрамига тўғри келади.

Рамазон ойи бошланишидан 30 кунни 19 февралдан ҳисобласак, Рамазон ҳайити байрами ҳам 21 мартга тўғри келади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, у байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 21 март дам олиш куни 23 март душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 3 кун дам оладилар:

21 март - байрам куни;
22 март - якшанба;
23 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун дам оладилар:

21 март - байрам куни;
22 март - якшанба.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига кўра, бу йил 8 март (Халқаро хотин-қизлар куни) ҳам якшанба кунига тўғри келмоқда. Бунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун уч кун дам олиш назарда тутилади:

7 март - шанба, дам олиш куни;
8 март - якшанба, байрам;
9 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун дам оладилар:

8 март - байрам;
9 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.

1343
0

Комментарии