Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўтказилган рейд давомида "Бобоботоғ" давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, фуқаро Т.И. ов милтиғи билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйини отиб ўлдирган.
Оқибатда "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлар талаблари бузилган.
Ҳайвонот дунёсига 412 млн сўм зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии