Аввалроқ 2025 йилда мамлакатда ЙТҲ оқибатида 2 188 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий суднинг маълумотига кўра, ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 2 748 киши судланган.
Улардан 2 591 нафарига жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, яна 157 нафарига шартли жазо тайинланган.
Ушбу тоифадаги ишларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўриб чиқилган.
Комментарии