• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 февраля 10:31

Тошкентдаги меҳмонхонада ҳамкасбига тегажоғлик қилган банк ходими 5 суткага қамалди

Эркак ҳамкасбининг хонасига бирга овқатланиш учун кириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

1165
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган О.У.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларга кўра, ҳуқуқбузар О.У. (эркак) ва М.И. (аёл) Наманган вилоятида жойлашган банкда ёрдамчи вазифасида ишловчи ходимлар банк томонидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиш учун юборилган. 2025 йил 18 декабрь кунидан 19 декабрь кунига ўтар кечаси соат 00:00 атрофида Чилонзор туманида жойлашган Роҳат меҳмонхонасида ҳуқуқбузар О.У. фуқаро М.И. жойлашган хонага бирга овқатланиб олиш учун кириб, М.И.га шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи О.У. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1165
0

Комментарии