• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 февраля 09:47

Ўзбекистон ва АҚШ энергетика, агросектор ва молия соҳаларида янги лойиҳалар бўйича келишувга эришди

Президент ишчи ташриф доирасида АҚШ савдо вазири, Эксимбанк президенти, DFC раҳбари ҳамда АҚШ Савдо вакили билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда инвестицияларни жалб қилиш, устувор тармоқларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни масалалари муҳокама қилинди.

452
0
uznews.uz

Вашингтон шаҳрига амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Дастлабки учрашув АҚШ савдо вазири Говард Латник билан бўлиб ўтди. Унда ўзбек-америка стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, АҚШ Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошган, мамлакат бозорида 340 га яқин Америка компанияси фаолият юритмоқда.

Учрашув давомида яқинда ташкил этилган Ишбилармонлар кенгаши имкониятларидан самарали фойдаланиш ва устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлигига урғу берилди.

Ишбилармонлик дастури доирасида Шавкат Мирзиёев Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэкни қабул қилди.

Эксимбанк билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш, юқори технологияли ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

DFC раҳбарияти билан суҳбатда инвестициявий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Корпорациянинг йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, молия бозори ва энергетика соҳасини ривожлантириш режалари қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Президенти Америка томонини Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида давлат раҳбари ҳузурида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги келишув алмашилди.

Кейинги учрашув АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир билан бўлиб ўтди. Қўшма лойиҳалар доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимининг амалий натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш ва бу борада Америка томони қўллаб-қувватловини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Барқарор таъминот, техник тартибга солиш ва рақамли савдо бўйича минтақавий ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича рамкавий келишув (TIFA) доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш таклиф этилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Давлат раҳбари мазкур учрашув янги, амалий форматда ўтаётгани аввал бўлиб ўтган давра суҳбатининг мантиқий давоми эканини, иқтисодий шериклик стратегик ишонч ва ўзаро манфаат даражасига кўтарилаётганини таъкидлади.

«Бугунги кунда ишончли шериклар, қоидаларнинг барқарорлиги ва узоқ муддатли ҳамкорлик устувор аҳамият касб этмоқда. Биз АҚШ билан муносабатларимизни айнан шу мантиқ асосида қурмоқдамиз», — деди Президент.

Қўшма ишларнинг устувор йўналишлари сифатида критик хомашё, нефт-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва бошқа соҳалар белгиланди. Шунингдек, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси ва Эксимбанкнинг битимларни тизимли қўллаб-қувватлашдаги роли ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Минтақалараро ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон вилоятлари раҳбарларининг Америка штатларига ташрифларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Давлат раҳбари ҳузурида АЁҚШ тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, критик минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластери ташкил этиш, агросаноат мажмуаси ва молия бозорини ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

452
0

Комментарии