• 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 21:20

“Қизилқум” футбол клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи пора билан қўлга тушди

У 17 ёшли йигитни жамоанинг асосий таркибига қўшиш эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

271
0
Видеодан кадр

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Қизилқум” профессионал футбол клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олаётган қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди. 

Қайд этилишича, у алдов йўли билан Нурота туманида яшовчи 2008 йилда туғилган ўсмирнинг ишончига кириб, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 миллион сўм талаб қилган.

Аммо бош мураббий Кармана туманида фуқародан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда бош мураббийга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) учинчи қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

271
0

Комментарии