• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 20:52

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан табриклади

Давлат раҳбари ўз табригида дунёда давом этаётган уруш ва можаролар фонида тинчлик ва тотувлик алоҳида қадрланишини таъкидлади. У Ўзбекистон муқаддас Рамазон ойини ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитида кутиб олаётганини таъкидлади.

428
0
president.uz / Архив фото

Президент ўз табриги аввалида бутун Ўзбекистон халқини эзгулик, меҳр-оқибат ва қалб саховати тимсоли бўлган муборак Рамазон ойи кириб келгани билан самимий табриклади.

"Албатта, ушбу қутлуғ айёмда барчамизни Рамазони шарифга мана шундай соғ-омон, бирлик ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Парвардигори оламга чексиз шукроналар айтамиз," - деди давлат раҳбари.

Халқимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга бўлган, инсонни эзгу амалларга чорлайдиган ушбу ойликни муносиб ўтказиш мақсадида бу йил юртимизда катта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллалар аҳолиси, жамоатчилик вакиллари уй-жойлар, масжид ва мадрасаларни обод қилиш, кексалар ва ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, қўни-қўшнилар, қариндош-уруғларга эътибор ва ҳурмат кўрсатиш, Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишга катта эътибор қаратмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси бебаҳо бойлигимиз - тинчлик ва осойишталик, инсонпарварлик тамойилларига асосланган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, мамлакатни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Рамазон ойининг бундай ўзига хос хусусиятлари, юксак маънавий-ахлоқий аҳамияти айнан мана шундай эзгу ишларда яққол намоён бўлади.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, шу асосда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз ҳаётини тубдан ўзгартираётганини таъкидлади.

Шунингдек, ушбу муборак кунларда аждодлар хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу ва олижаноб анъана ва ташаббусларини давом эттириш барча учун энг муҳим бурч ва шараф экани таъкидланган.

Ўзбек халқининг азму шижоати билан ноёб меъморий лойиҳалар асосида Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини барпо этиш ишлари ниҳоясига етказилди. Президент муборак Рамазон кунларида муҳтарам уламолар, илмий ва ижодий зиёлилар иштирокида маънавият марказлари ҳудудида улуғ алломалар хотирасига бағишланган хайрия тадбирлари ва мажмуаларнинг очилиш маросимларини ўтказиш ниятида эканини таъкидлади.

"Афсуски, ҳозирги вақтда жаҳоннинг турли минтақаларида уруш ва жанжаллар давом этмоқда. Пок ниятлар қабул бўладиган ушбу муборак айёмда низо ва адоватлар барҳам топиб, тинчлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик алоқалари қарор топишини чин дилдан истаб қоламиз," - дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатнома якунида президент Ўзбекистон халқи ва хориждаги ватандошларни муборак Рамазон ойи бошланиши билан яна бир бор табриклаб, ҳар бир юртдошимизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилади.

428
0

Комментарии