• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 12:17

Рамазон ойи муносабати билан айрим тоифадаги шахсларга 1 млн сўмгача бир марталик ёрдам тўланади — рўйхат

Ушбу чора-тадбирлар Президентнинг "Муборак Рамазон ойида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

799
0
uznews.uz

Қарорга мувофиқ, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади:

— Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оилалар» тоифасига киритилган оилаларга;

— якка тартибда яшовчи фуқароларга, шунингдек парваришга муҳтож бўлган ва тегишли реестрга киритилган ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга;

— етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар яшайдиган оилаларга.

Ижтимоий реестрда «кам таъминланган оилалар» тоифасига киритилган оилаларга, шунингдек «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади.

Бундан ташқари, Ижтимоий реестрда рўйхатда турган оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзосининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади.

Бир марталик моддий ёрдам маблағлари 1 мартга қадар оилаларнинг ижтимоий карталари ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

799
0

Комментарии