• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 20:59

"Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисинга янги ўринбосарлар тайинланди

Бошқарув раисининг молия, трансформатсия ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари ва қайта ишлаш бўйича ўринбосарлари тайинланди.

342
0
Uzbekneftgaz

Ҳамроев Суҳроб Аҳмаджонович — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг молия, трансформатсия ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Сухроб Хамраев инвеститсия ва инфратузилмавий лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, техник-иқтисодий асосланишни баҳолаш ҳамда йирик ишлаб чиқариш ташаббусларини амалга ошириш соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга. Турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефт-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Шунингдек, Худойберганов Аброржон Акбарович — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Аброржон Худойберганов нефт ва газни қайта ишлаш қурилмалари, инноватсион лойиҳалар ҳамда замонавий технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш йўналишларида кўп йиллик амалий тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган.

342
0

Комментарии