• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 17:14

Ўзбекистонда жиноий ишларни халқ вакиллари ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Биринчи босқичда ўта оғир жиноятларни халқ вакиллари иштирокида кўриб чиқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жорий этилади.

412
0
uznews.uz

Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича суд жараёнларини халқ маслаҳатчилари - ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Президент фармонига кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўта оғир жиноятларни "халқ вакиллари" иштирокида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади (тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар бундан мустасно).

Жиноят процессида процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан суд назорати кучайтирилади, республика бўйича барча тергов судьяларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Шунингдек, халқаро эътироф этилган habeas corpus институти доирасида тергов судьяларига эҳтиёт чораларини, шу жумладан қамоққа олиш, уй қамоғи ва бошқа эҳтиёт чораларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ваколатини бериш топширилди.

412
0

Комментарии